OFB mobil ilovasi
2 iyun

Болалар учун байрам!

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Ашхабод» боғида ташкил этилган тадбирда «Ориент Финанс» банк ҳам қатнашди.

Ўз ота-онасини йўқотган ва васийликка олинган, шунингдек, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида вояга етмаганлар рўйхатига киритилган 140 нафар болалар байрамона муҳитдан баҳраманд бўлдилар ва уларга эсдалик совғалар улашилди.

Ҳар бир бола бахтли бўлишга муносибдир!