OFB mobil ilovasi
3 iyun

Ислом Тараққиёт Банки Гурухининг Миср давлати Шарм ал-Шайх шахрида бўлиб ўтган 47-йиллик учрашувида Ориент Финанс Банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (Саудия Арабистони) рахбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

2022-йил 1-июн куни Ориент Финанс Банк раҳбарияти ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) бош директори жаноб Айман Сежини ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида ХСРИК томонидан Банкда “Исломий дарча”сини очиш бўйича яратилиб берилаётган техник маслаҳат хизматлари тўғрисида муҳокамалар бўлиб ўтди. Шунингдек, қайта тикланадиган “Яшил” энергетика манбаларига боғлиқ йирик лойиҳаларни татбиқ этиш ва уларнинг муносиб турлари ҳақида фикрлар юритилди.

Маълумот тариқасида, 2017 йилдан бошланган Банк ва ХСРИК ўртасидаги ҳамкорлик бугунги кунга қадар муваффақиятли давом этмоқда, хусусан, ХСРИК томонидан хусусий секторни молиялаштириш йўналишида Ориент Финанс Банк учун 27 миллион АҚШ доллари ажратилган. Учрашув давомида, Ориент Финанс Банк ва ХСРИК ўртасида 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги янги келишув бўйича дастлабки муҳокамалар утказилган булиб, ушбу маблағ кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йуналтирилиши кутилмокда.

ХСРИК бош директори Ориент Финанс Банк билан ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка ишонч билдирди.