OFB mobil ilovasi
4 iyun

Ислом тараққиёт банки гурухининг Шарм-эль-Шайх шахрида бўлиб ўтган 47-йиллик учрашувида Ориент Финанс Банки ва Халқаро Ислом Савдо-Молия Корпорацияси (Саудия Арабистони) рахбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

2022 йил 2-4 июнь кунлари Шарм-эль-Шейх шахрида булиб утган 47-йиллик учрашувида Ориент Финанс Банк раҳбарияти ва Ислом тараққиёт банки гурухи аъзоси бўлган Халқаро Ислом Савдо-Молия Корпорацияси (ITFC) бош директори жаноб Сунбул Хани ўртасида учрашув бўлиб ўтди.  

Самарали тарзда бўлиб ўтган музокаралар давомида 24 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линиясини жалб қилиш бўйича узаро якуний шартлар имзоланди. Ушбу маблағлар кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини , шу жумладан, аел тадбиркорлик йуналишларини молиялаштиришга йуналтирилиши кутилмокда. Таъкидлаш жоизки, икки томонлама ҳамкорлик доирасида 2020 йил давомида банк томонидан умумий қиймати 15 миллион АҚШ доллари миқдорида 1 йил муддатга молиялаштириш линияси жалб этилган.
Учрашув якунида ITFC бош директори Ориент Финанс Банк билан узаро ҳамкорликни юкори бахолаб ва бу хамкорликнинг узоқ муддатлигига ва ўзаро манфаатлигига катта ишонч билдирди.