ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
ЧАКБ «Ориент Финанс» ўз акциядорларини 2025 йил 19 июн куни соат 10:30 да Банкнинг Бош офисидаги манзилида: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5-уйда 2024 йил якунлари бўйича йиллик ҳисобот Умумий акциядорлар йиғилиши бўлиб ўтадигани ҳақида хабардор қилади.
Акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш шакли — акциядорлар (акциядорлар вакиллари)нинг биргаликда қатнашиши шаклида бўлиб, овоз бериш Назорат кенгаши томонидан тасдиқланган шакл ва матндаги бюллетенлар орқали амалга оширилади.
Йиллик умумий акциядорлар йиғилиши ҳақида хабардор қилиш учун акциядорлар рўйхати 2025 йил 22 май ҳолатига кўра, Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати эса 2025 йил 13 июн ҳолатига кўра тузилади.
Банкнинг почта манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5-уй.
Электрон почта ва веб-сайт манзили:
info@ofb.uz, www.ofb.uz.
КУН ТАРТИБИ
Банк акциядорларининг Умумий йиғилиши Ҳисоблаш комиссиясининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
Банк акциядорларининг йиллик ҳисобот Умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш;
Банкнинг 2024 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
Банк Назорат кенгашининг 2024 йилдаги фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;
Банк Бошқарувининг 2024 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти ва 2025 йил учун белгиланган устувор вазифалар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;
ЧАКБ «Ориент Финанс»нинг 2024–2030 йилларга мўлжалланган Ривожланиш стратегиясининг ижроси натижаларини кўриб чиқиш;
2024 йил фаолияти якунлари бўйича Банк молиявий ҳисоботининг аудиторлик текшируви натижалари бўйича Аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш;
Банкда корпоратив бошқарув тизими баҳоси натижаларини кўриб чиқиш;
Банкнинг соф фойдасини тақсимлаш, жумладан 2024 йил якунлари бўйича дивидендлар тўлаш;
Банкнинг "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобларида қайд этилган умидсиз активларни ундириш бўйича кўрилган чоралар ҳақида;
Банк Назорат кенгаши аъзоларига мукофот тўлаш;
Банк Бошқаруви Раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш;
2025 йил якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказадиган аудиторлик ташкилотини танлаш, хизматлари учун тўловнинг энг кўп миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш;
Банкнинг эълон қилинган устав капитали энг кўп миқдорини ошириш;
Банк Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
ЧАКБ «Ориент Финанс»нинг "Ички назорат тўғрисидаги Низом"ини янги таҳрирда тасдиқлаш;
ЧАКБ «Ориент Финанс» Назорат кенгаши аъзоларига мукофот ва компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни янги таҳрирда тасдиқлаш;
Банк Назорат кенгаши баённомаларини тасдиқлаш;
Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
• Йиллик Умумий акциядорлар йиғилишига оид маълумотлар (материаллар) билан танишиш учун Банкнинг Бош офиси манзилига: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўч., 5-уй ёки телефон: +99871 205-55-55 (ичкий: 5505) орқали мурожаат қилиш мумкин.
• Йиғилишда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш 2025 йил 19 июн куни соат 10:00 да бошланади.
• Йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш чоғида акциядор ўзи билан паспорти ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ унинг ўрнини босувчи ҳужжатга эга бўлиши, акциядор вакили эса, бундан ташқари, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.
ЧАКБ «Ориент Финанс»
Назорат кенгаши