OFB mobil ilovasi
1 iyul

ОРИЕНТ ФИНАНС БАНКДА «ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШ ХОДИМИ» КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

«Ориент Финанс» ХАТБ тизимида «Ёшлар ойлиги» давомида «Йилнинг энг фаол ёш ходими» кўрик-танлови ўтказилди. Амалиёт бошқармаси ва барча филиаллардан бир нафардан иштирокчи ўзларининг «Менинг ғоям» мавзусидаги концептуал лойиҳалари билан қатнашишди.
Кўрик-танлов натижаларига кўра фаҳрли 1-ўринни Уринова Ирода Рустамжон қизи (Марказий амалиёт филиали), 2-ўринни  Акромов Азизжон Аъзамжон ўғли (Миробод филиали) ва 3-ўринни Абдримов Диёрбек Бахтиярович (Самарқанд филиали) лойиқ деб топилди.
Шунингдек, Шайхонтохур филиалидан Бобожонова Лайло Анвар қизи, Амалиёт бошқармасидан Раззоқберганов Достонбек Рустам ўғли, Чилонзор филиалидан Файзуллаев Дилшод Дилмуродович ва Юнусобод филиалидан Илхомжонов Алижон Санъатжон ўғли фаол иштирок этишди.
Кўрик-танлов ғолиблари ва фаол иштирок этган ёш ходимлар 30 июнь - «Ёшлар куни»да фаҳрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланишди.