OFB mobil ilovasi
17 mart

Ўз пулларингизни эҳтиёт қилинг!

Чунки сизнинг ҳалол ишлаб топган маблағларингизни ечиб олишга бўлган уринишлар кундан-кунга кўпаймоқда.

Ҳозирда онлайн-савдо майдончаларида фирибгарлик ҳаракатлари тобора авж олган.

Алданиб қолмаслик учун эса:

Карта маълумотлари ва CVV-кодларини бегона шахсларга ошкор этманг;
Шубҳали ҳаволалар бўйича ўтманг и гумонли сайтларда картангиз маълумотларини киритманг;
Фақатгина бизнинг расмий саҳифаларимизда чоп этиладиган ютуқли ўйин ва акциялар ҳақидаги маълумотларга ишонинг.

Эҳтиёт бўлинг ва ўзингизни алдашларига йўл қўйманг