OFB mobil ilovasi
6 noyabr

Ҳурматли ватандошлар!

Сизларни Ўзбек тили байрами куни билан қутлашга ижозат бергайсиз.

Ўзбек тили — давлатчилик рамзи, бирлик ва тотувликнинг асоси, халқимиз маънавий бойлигининг битмас-туганмас манбаидир.

Бундан 31 йил аввал, 1989 йил 21 октябрда "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида"ги Қонун қабул қилинди ва унга кўра Ўзбек тили — давлат тили мақомига эга бўлди. Ушбу Қонун мустақил давлат қуриш йўлида қўйилган муҳим қадам бўлди.

Ўзбек тилини тобора кенг тарқалишига қаратилган қадамлар нафақат тилнинг хилма-хиллигига ва кўп тиллик таълимни ривожлантиришга, балки дунёдаги бошқа тиллар ва маданий анъаналар билан танишишни ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, ўзаро бирдамлик ва мулоқотга асосланган ҳамжиҳатликни кучайтиради.

Байрам муборак бўлсин, азиз ватандошлар.