5 oktabr

2020 йилнинг 3 октябрь куни Tashkent City конгресс-ҳоллида «Мендирман Жалолиддин» кўп қисмли тарихий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур фильм Хоразмнинг мўғиллар истилосига қарши курашида бош бўлган, хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердига бағишлангандир.

Тақдимотда Туркиянинг «Bozdag Film» компанияси томонидан суратга олинган кўп қисмли тарихий фильмининг трейлери ва биринчи қисми намойиш этилди.

Ушбу сериалнинг биринчи мавсуми 13 қисмдан иборат бўлиб ва унинг премьераси 2021 йилнинг январь ойига режалаштирилган.

«Ориент Финанс» банк съёмкаларнинг бош ҳомийси бўлди.

Биз, ушбу улкан тарихий лойиҳанинг бир қисмига айланганимиздан ва ўтмишдаги буюк шахсларни ҳозирги кунда халқ орасида оммалаштиришга ўз ҳиссамизни қўшганимиздан бағоят ҳурсандмиз. Чунки, айнан улар ҳозирги ёшларнинг ҳаёт йўлларида маънавий ҳамда аҳлоқий машъал бўлишга муносибдирлар.

«Мендирман Жалолиддин» кўп қисмли тарихий фильм ҳақида батафсил маълумот билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг www.madaniyat.uz сайтида ҳамда MILLIY TV эфирлари орқали танишишингиз мумкин.
{{ $label('request.header.review') }} {{ $label('request.header.success') }} {{ $label('request.header.fail') }} {{ $label('request.header.failDescription') }} {{ $label('request.submit') }} Biz bir soat mabaynida qo'ng'iroq qilib, yetishmagan ma'lumotlarni olamiz va sizga qulay bo`lgan bank filialiga yo`naltiramiz.