OFB mobil ilovasi
1 iyun

«Банкир кундалиги» телеграм каналида 2023 йил 24 май соат 12:00да эълон қилинган мурожаат юзасидан «Ориент Финанс» ХАТБнинг расмий муносабати

2023 йил 11 май куни соат 18:04 да фуқаро томонидан Банк биноси қошида ташкил этилган 24/7 шохобчада ўрнатилган халқаро пластик карталарга хизмат кўрсатувчи банкомат орқали нақд пул ечишда муаммо юзага келган ҳамда фуқаро ушбу ҳолатни видео тасвирга олган.
Бу ҳолат бўйича Банк мутахассислари томонидан ўрганишлар ўтказилди. Хусусан, видеокузатув камераларидаги ёзувлар ўрганилди ва банкомат орқали амалга оширилган транзакциялар рўйхати текширилди. Ўрганишлар натижасига кўра, ушбу вақтда банкомат ишчи ҳолатда бўлганлиги аниқланди. Лекин, банкомат кассетасидан лента узатмасига ўтиш қисмида банкнота тиқилиб қолгани натижасида пластик картадан пул ечиш имкони бўлмаган. Мазкур ҳолат юзасидан мурожаат қилинган пайтда Банк ходимлари томонидан бартараф этилган.
Жумладан, банк мутахассиси банкоматнинг диагностика ойнасида унинг кассетасидан лента узатмасига ўтиш жойида банкнота тиқилганини аниқланган ва буни 10 дақиқада бартараф этишни фуқарога маълум қилган. Бундан ташқари, ходим ушбу банкомат ёнида ишчи ҳолатда бўлган Хумо тизимида ишловчи банкоматдан ҳам халқаро пластик картадан пул ечиш имконияти мавжудлигини хушмуомалалик билан тушунтирган ва 10 минг сўм ечиб, кўрсатиб берган. Шунга қарамасдан, фуқаро пул ечмасдан кетиб қолган.

Aйни пайтда барча банкоматлар тўғри ишламоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз