OFB mobil ilovasi
Bank bilan aloqa
29 may

Эълон йиллик акциядорлар умумий ҳисобот йиғилишини ўтказиш тўғрисида "Ориент Финанс" ХАТБ

Ҳурматли акциядорлар!

“Ориент Финанс” ХАТБ ўз акциядорларига 2024 йил 24 июнь куни соат 10:30 да Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5-бино манзилидаги Банкнинг Бош офисида йиллик ҳисобот умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Акциядорлар йиғилиши Банк Кузатув кенгашининг 2024 йил 27 майдаги баённома қарорига мувофиқ чақирилган 2023 йил якунлари бўйича ўтказилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорларнинг (акциядорлар вакилларининг) биргаликда иштирок этиши шаклида иштирок этиш, овоз бериш Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган шакл ва матндаги овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати (реэстри) 2024 йил 14 июнь ҳолатига кўра тузилади.

Банкнинг почта манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5-уй.

Электрон почта манзили ва веб-сайти: info@ofb.uz, www.ofb.uz.

КУН ТАРТИБИ

1) Банкнинг саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

2) Акциядорларнинг йиллик ҳисобот умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

3) Банкнинг 2023 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

4) Кузатув кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

5) Бошқарувнинг 2023 йил якунлари бўйича Банкнинг молия-хўжалик фаолияти ва 2024 йилга мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

6) Банкнинг соф фойдасини тақсимлаш, шу жумладан 2023 йил якунлари бўйича Банк акциялари бўйича дивидендлар тўлаш;

7) Банк кенгаши аъзосининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш;

8) Банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

9) Банк Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш;

10) 2024 йил якунлари бўйича мажбурий аудит ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, кўрсатган хизматлари учун тўловнинг максимал миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш;

11) Банк Бошқаруви раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш;

12) Банкда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;

13) Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

14) “Ориент Финанс” ХАТБнинг 2024 – 2030 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш;

15) Банкнинг “Кутилмаган ҳолатлар” ҳисобварақларида қайд этилган умидсиз активларини ундириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида;

16) “Ориент Финанс” ХАТБ Корпоратив бошқарув кодексини янги таҳрирда тасдиқлаш.

• Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши маълумотлари (материаллари) билан танишиш учун Банк Бош офисининг манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5-бино, шунингдек, тел. +99871 205-55-55. ички: 5505.

• Йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга олиш 2024 йил 24 июнь куни соат 10:00 да бошланади.

• Йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишда акциядорда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат, акциядор вакилида ҳам тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши керак.

  “Ориент Финанс” ХАТБ Кузатув кенгаши