OFB mobil ilovasi
23 noyabr

Ориент Финанс Банк Халқаро жамғарма кунини фойдали тарзда ўтказди!

Пул маблағларини оқилона бошқаришни ўрганиш — бу муҳим қобилиятдир. Шунинг учун ҳам, биз Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ғоясини мамнуният билан қўллаб-қувватлаб, Самарқанд шаҳрининг мактабларида очиқ дарслар ўтказдик ва ўқувчиларга жамғаришнинг аҳамияти ҳақида гапириб бердик.

Ходимларимиз интерактив форматда дарслар ўтказиб, болаларга маблағлардан қандай фойдаланиш, қайси турдаги омонатларни очиш ва қандай қилиб тўғри сармоя киритиш кераклигини тушунтириб ўтдилар.

Биз ҳар доим ёш авлодга фойдали бўлишдан хурсандмиз!