4 iyun

«Ориент Финанс» банк XXIV Петербург халқаро иқтисодий Форумида иштирок этмоқда. :ru:

Жорий йилнинг 2-5 июнь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида иқтисодиёт ва бизнес оламидаги нуфузли анжуман — Петербург халқаро иқтисодий Форуми (ПХИФ) бўлиб ўтмоқда.

Форумнинг асосий мавзуси — «Яна биргаликда. Янги ҳаёт иқтисодиёти».

Мазкур форум доирасида 3 июнь куни «РОСЭКСИМБАНК» АЖ Бошқаруви Раиси Талибов Азер Муталим-ўғли билан учрашув ўтказилди.

Музокаралар чоғида томонлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда икки давлат ўртасида кичик ва ўрта бизнесини қўллаб-қувватлаш учун савдони молиялаштириш лимитларини 400 млн.рубль миқдорида ўрнатиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Маълумот учун:

ПХИФ 1997 йилдан буён ўтказилади, 2006 йилдан бошлаб эса, Россия Федерацияси Президенти иштирокида ўтказиб келинмоқда.

Форум – ривожланаётган соҳалар ва умуман дунё ҳамжамияти олдида турган муҳим иқтисодий муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда ишбилармон доираларнинг ўзаро мулоқоти учун етакчи платформа ҳисобланади.

Форумнинг барча иштирокчиларига омад тилаймиз ва улардан хуш хабарлар кутиб қоламиз.
{{ $label('request.header.review') }} {{ $label('request.header.success') }} {{ $label('request.header.fail') }} {{ $label('request.header.failDescription') }} {{ $label('request.submit') }} Biz bir soat mabaynida qo'ng'iroq qilib, yetishmagan ma'lumotlarni olamiz va sizga qulay bo`lgan bank filialiga yo`naltiramiz.