OFB mobil ilovasi
10 dekabr

Ҳурматли ватандошлар!

Азиз дўстлар!

«Ориент Финанс» банк номидан барчангизни Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси куни билан муборакбод этамиз.

Ўзбекистон мадҳияси герб ва байроқ билан бир қаторда, давлатимизнинг мустаҳкам пойдевори ва тимсолига айланди. У халқимизнинг меҳмондўстлиги ва меҳрибон қалбини, Ватанимизнинг бугунги куни ва келажагини ўзида мужассам этади. Давлат мадҳияси энг муҳим тадбирларда баралла янграйди ва шу билан қалбларимизда гўзал юртимиз билан фархланиш туйғусини уйғотади.
Биз эса, Сизга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик, омонлик ва барча эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Доимо байрам бўлсин!