OFB mobil ilovasi
8 fevral

VISA карталарининг Ўзбекистондаги энг йирик эквайери.

Дўстлар, хушхабарни Сиз билан ўртоқлашмоқчимиз — «Ориент Финанс» банк VISA карталарининг Ўзбекистондаги энг йирик эквайери, деб тан олинди.

VISA компаниясининг МДҲ ва Жанубий-Шарқий Европа давлатлари бўйича Бош директори ўринбосари — Вера Платонова компания номидан бизни тақдирлади.

Мамлакатимизда эквайринг тармоғини яратиш ҳамда ривожлантиришда иштирок этган барчани табриклаймиз ва келгусида янада равнақ топишда бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

Фаолиятимизга берилган юксак баҳо учун миннатдормиз. Мижозларимизга ташаккур изҳор этамиз.

Олдинга интилишда давом этамиз.