OFB mobil ilovasi
14 noyabr

Жорий йилнинг 6 ноябр куни «Телеграм» ижтимоий тармоғининг

@qorqmauzb канали томонидан “Oриент Финанс банкининг Олмалиқ банк хизматлар офисида мижозлардан пул қабул қилишда, “пулларни янгисини янгисига, эскисини эскисига қилиб бир хил шаклда тахлаб бериш талаб қилинмоқда ва шу сабабли турнақатор навбатлар пайдо бўлаяпти” деган мурожаатга расмий муносабат.
Бир вақтнинг ўзида мижозлар сони ошиб кеткани сабабли. Мижозларга максимал тез хизмат кўрсатилган, лекин уларнинг сони ва топшираётган пуллари эски ва майда купюра бўлганлиги сабабли айрим пулларни қўлда санашга тўғри келган, эски пулларни пул санаш машинкаси санай олмаганлиги сабабли, касса ёнида турган мижозлар буни кўриб ўзлари тезроқ пулларини топшириб кетиш мақсадида навбатлари келгунча пулларни тўғирлаб туришган, банк ходимлари томонидан пулларни тахлаш ёки тартибга солиш хақида хеч қандай буйруқ бўлмаган. Бу холат бир марталик холатда бўлганлиги сабабли мижозлардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.