OFB mobil ilovasi
7 yanvar

Азиз дўстлар, «Ориент Финанc» банк мижозларни қадрлайди ва уларга янада сифатли хизмат кўрсатиш учун доим изланишда.

Мазкур йўналишда жорий йилнинг 9-10 январь, яъни ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари банк дастурий таъминотларини янада такомиллаштириш мақсадида техник ишлар олиб борилади.

Шу сабабли, ушбу кунларда «Ориент Финанc» банкнинг Банк хизматлари марказлари ва Минибанклари, шунингдек мобиль илова ва Интернет-банкинг тизимида мижозларга хизмат кўрсатилмаслигини Сизларга маълум қиламиз.

Аммо Сиз бизнинг веб-сайтимиз ва банкоматларимиздан фойдаланишингиз мумкин.

Веб-сайтимизда Сиз пластик карталарга буюртма беришингиз, банкоматларда эса миллий ва хорижий пластик карталар билан амалиётлар ўтказишингиз мумкин.

11 январдан барчаси аввалги тартибда фаолиятини давом эттиради.