OFB mobil ilovasi
1 sentabr

Азиз ватандошлар!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этамиз!

Ушбу энг улуғ ва энг азиз байрам юртимизни сиёсий-иқтисодий жиҳатдан эркин тараққий этиши, ўзбек халқининг ўзлиги, маданияти ва қадимий анъаналарини қайта тикланиш тимсоли ҳисобланади.

Шундай экан, юртимизнинг ҳар бир фуқароси қалбида Ватанга бўлган муҳаббат асло сўнмасин. Юксак марраларни забт этишда ва нурли келажакка ишонч билан қарашда аждодлар руҳи барчамизга мададкор бўлсин.

Барчангизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!