OFB mobil ilovasi
12 avgust

“Ориент Финанс” ХАТБ 2020 йил 11 августда Youtube ва Facebook ижтимоий тармоқларда банкнинг Чилонзор филиали фаолияти юзасидан жойлаштирилган танқидий видеороликка қуйидагича расмий муносабат билдиради.

Мазкур видеоролик карантин даврида суръатга олинган бўлиб, Банк филиалида мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнида навбатлар бўлаётганлиги ёритилган.
“Ориент Финанс” хусусий акциядорлик тижорат банки Чилонзор филиали Тошкент шаҳрининг аҳоли энг гавжум қисмларидан бирида, Чилонзор савдо мажмуаси ёнида жойлашган. Филиалга банк хизматлари бўйича ташриф буюрадиган мижозларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш ва навбатлар пайдо бўлишини самарали бошқариш мақсадида электрон навбат тизими ўрнатилган.
Республикамизда карантин эълон қилинган вақтда банкимиз филиаллари қаторида Чилонзор филиалида ҳам барча санитария-эпидимология талабларига риоя қилиш, COVID-19 вирусининг тарқалишини олдини олиш ҳамда карантин талабларига қатъий риоя қилишни таъминлаш мақсадида, филиаллар биноларига кириш қисмида махсус антисептик пуркагичли йўлаклар ва ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш ускунаси ўрнатилган, мижозларга хизмат кўрсатиш залларида ижтимоий масофани сақлаш бўйича махсус белгилар чизилган, ҳар бир хизмат кўрсатувчи ходим билан мижоз ўртасида ойнасимон махсус тўсиқлар мавжуд.
Бу эса ўз навбатида, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнида маълум бир нокулайликлар юзага келишига олиб келиши мумкин. Бироқ бу каби барча тадбирлар вирус тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва санитария-эпидимология талабларига риоя қилишга қаратилган.
Таъкидлаш жоизки, аҳолига банк хизматларини янада қулай шаклда тақдим этиш, шунингдек Банкимиз филиалларида катта миқдорда мижозлар йиғилиб қолишини олдини олиш, мижозларнинг вақтини тежаш мақсадида Банк томонидан “ОФБ24” мобил иловасида “Пул ўтказмаларини” банкка келмасдан олиш имконияти яратилган. Банк томонидан жорий қилинган масофавий хизматлар тўғрисида Банк томонидан ижтимоий тармоқларда эълонлар мунтазам равишда бериб келинмоқда.