OFB mobil ilovasi
20 noyabr

Бугун, 20 ноябрь куни Ориент Финанс Банк жамоаси бутун дунё билан биргаликда "Умумжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни"ни нишонламоқда

Бу кун дунёдаги барча болаларнинг бахти ва фаровонлигини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини эслатиш учун ажойиб имкониятдир!

Ҳар йили ушбу кунда турли тадбирлар ўтказилади. Хусусан, дунёнинг кўплаб давлатларида қизиқарли акциялар ташкил қилинади, бинолар ва тарихий обидалар байрамона ранг билан ёритилади.⠀

Ушбу муҳим санани нишонлашда Ўзбекистон ҳам фаол иштирок этмоқда.⠀

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ўз салоҳиятларини амалга оширишда кўмакдош бўлиш барчамизнинг бурчимиздир.