OFB mobil ilovasi
18 noyabr

Бугун мамлакатимиз учун жуда муҳим кун — Ўзбекистон Республикаси байроғи Куни!

Ушбу байроқ остида биз меҳнат қиламиз, жасорат кўрсатамиз, келажакни бунёд этамиз. У билан ватандошларимиз халқаро ареналарда мамлакатимиз шаънини ҳимоя қилиб, улкан илмий, маданий ва спортдаги ютуқларини намойиш этмоқдалар.

Шонли байроғимиз шамолда мағрур хилпираб турсин ва қалбларимизга ёруғ умидларни тўлдирсин.

Ҳар бирингизга ҳаёт йўлида бардавом бўлишни, қалбингизда олийжаноблик, ҳаққонийлик ва меҳр-муҳаббатни сақлаб қолган ҳолда, ўзингизнинг эзгу орзу-умидларингизни амалга оширишингизни тилаб қоламиз.

Байрам муборак азизлар!