OFB mobil ilovasi
Bank bilan aloqa
19 noyabr

Энди JCB карталари Ўзбекистонда ҳам қабул қилинади

Азиз дўстлар, сизлар билан биз учун жуда аҳамиятли бўлган янгиликни ўртоқлашмоқчимиз: «Ориент Финанс» банки мамлакатимизда JCB (Япония) халқаро тўлов тизими эквайрингини ишга туширган биринчи банк бўлди.

Ушбу янги киритилган тартиб-қоиданинг афзалликлари нимада?

 Бу, Ўзбекистонда саёҳат қилаётган, JCB карта эгаларига бутун Республика бўйлаб «Ориент Финанс» банкоматларидан товарлар, хизматлар ҳамда нақд пул ечиб олиш учун JCB карталаридан эркин фойдаланиш имкониятини тақдим этади.

 «Ориент Финанс» билан ҳамкорлик қилаётган савдо корхоналари, янги глобал молия бренд билан биргаликда савдо қилишда янги имкониятларга эришадилар.

JCB ҳақида.


JCB – энг йирик халқаро тўлов брендларидан бири, Японияда банк карталарини етакчи эмитенти ва экваери. 

JCB компаниясига 1961 йил Японияда асос солинган. 

JCB карталарини қабул қилиш тармоғи бутун дунё бўйлаб 34 миллиондан зиёд савдо-хизмат кўрсатиш корхоналари ва миллиондан ортиқ нақд пул бериш шохобчаларини ўз ичига олади.
«Ориент Финанс» банки. Ҳамкорлик уфқларини кенгайтириб.