OFB mobil ilovasi
5 fevral

Хусусий уй-жой бу — ортиқча ҳашамат эмас, балки заруриятдир!

Ўз уйингизга эга бўлиш ва унда қулайликлар яратишдан ҳам ёқимлироқ иш борми? «Ориент Финанс» банкдан «Оилавий» ипотека кредити билан Сиз ўзингиз орзу қилгандек ҳаёт кечиришингиз мумкин.

Тошкент шаҳри ва вилоятларда хонадонлар сотиб олинг.

Кредит тури — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-5886-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳри ва вилоятларда янги қурилган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиш учун ипотека кредити.

Кимлар олиши мумкин — доимий даромадга эга 18 дан 50 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Кредитнинг энг кўп миқдори:
• Тошкент шаҳрида — 240 млн.сўмдан 352 млн.сўмгача;
• Республиканинг бошқа шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида — 240 млн.сўмдан 320 млн.сўмгача.

Бунда, кредит миқдори ҳудудидан келиб чиққан ҳолда, сотиб олинаётган уй-жойнинг бозор қийматидан 80%-90% дан ошмаслиги лозим.

Кредитнинг муддати — 240 ойгача.

Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси — 18%.

Сайтимизда ипотека кредити ҳақида батафсил маълумот олинг ва бугунданоқ ўз ҳаётингизни ўзгартиринг.