OFB mobil ilovasi
Bank bilan aloqa
29 sentabr

Ҳурматли мижозлар!


Сизга шуни маълум қиламизки, 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб халқаро тўлов тизимлари, яъни VISA, MasterCard va UnionPay карталарига хизмат кўрсатувчи Ориент Финанс банкнинг барча банкоматларида пластик карталардан нақд пулни фақат миллий валюта - сўмда олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси резидентлари шахсни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда Ориент Финанс банк филиалларининг валюта айирбошлаш шохобчалари орқали халқаро пластик карталаридаги хорижий валютани нақдлаштириб олишлари мумкин.