Ўзбекистон онкологлари ассоциацияси барчани ҳар йили бутун дунё бўйлаб юз минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўладиган ушбу касалликнинг олдини олиш ва олдиндан ташҳис қўйиш масалаларига жиддий ёндошишга чорлайди!
Бунинг учун Сизни текширув ва бошқа зарур тиббий кўриклардан ўтишга чақирамиз!
Онкологик касалликларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига йўл қўймаслик учун қуйидагиларни амалга ошириш барчамизнинг қўлимиздан келади:
Соғлом турмуш тарзини олиб бориш;
Тамаки чекиш ва зарарли одатлардан воз кечиш;
Жисмонан фаол бўлиш ва соғлом овқатланишга амал қилиш;
Йиллик тиббий кўрикдан ўтиш.
Биргаликда биз ушбу касалликка қарши туришга қодирмиз!
Биз саратон касаллигига қарши биргаликда курашамиз!