Қадрли дўстлар, биз учун муҳим бўлган янгиликни Сиз билан ўртоқлашмоқчимиз: «Ориент Финанс» банк мамлакатимизда биринчи бўлиб, Япониянинг JCB халқаро тўлов тизими пластик карталарини эквайринг қилишга киришади.
⠀
Ушбу янгиликнинг афзалликлари нимада?
⠀
Ўзбекистонга ташриф буюрган JCB карта эгаларига ушбу карталардан товарлар ва хизматлар учун тўловлар қилиш ҳамда «Ориент Финанс» банк банкоматлари орқали нақд пулларни олиш имкониятини беради.
⠀
«Ориент Финанс» банк билан ҳамкорлик қилувчи савдо-сотиқ билан шуғулланувчи ташкилотлар жаҳонга машҳур молиявий бренд орқали бизнесда янги имкониятларга эга бўладилар.
⠀
JCB ҳақида.
⠀
JCB – энг йирик халқаро тўлов брендлардан бири бўлиб, Япониянинг етакчи банк карталари эмитенти ва эквайери ҳисобланади. JCB компаниясига 1961 йилда Японияда асос солинган. JCB карталарини қабул қилиш тармоғи бутун дунё бўйлаб 34 миллиондан зиёд савдо ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда миллиондан ортиқ нақд пул бериш нуқталарини қамраб олади.
⠀
«Ориент Финанс» банк - ҳамкорлик уфқларини янада кенгайтиради.