⠀
Ушбу муҳим воқеаларни сиз билан ўртоқлашишга қарор қилдик.
⠀
Шундай қилиб, банк Кузатув Кенгаши таркибида қуйидаги ўзгаришлар рўй берди:
⠀
Парпиев Бобур Ботирович Банк Кузатув Кенгашининг Раиси этиб тайинланди.
⠀
2013 йилдан 2016 йилга қадар Бобур Ботирович Бошқарув Кенгашининг биринчи муовини, 2016 йил феврал ойидан «Ориент Финанс» ХАТБ Бошқаруви Раиси лавозимида фаолият кўрсатган.
⠀
Банкнинг Кузатув Кенгашининг таркиби:
1. Гришенко Оксана Яковлевна — 20 йил мобайнида Россия банклари ва молия компанияларида чакана бизнесни ривожлантириш бўйича юқори лавозимларни эгаллаб келган.
⠀
2. Жалилов Жасурбек Қаҳрамонович — Германиянинг Франкфурт молия ва бошқарув бизнес-мактаби битирувчиси. Европа ҳамда Россия банкларида иш тажрибасига эга.
⠀
3. Усманов Бахтиёр Мамажонович — Марказий Банк ва республикамиз йирик тижорат банклари юридик хизматларида 20 йилдан зиёд иш тажрибасига эга.
⠀
4. Фалилеев Николай Юрьевич — информацион технологиялар соҳасида 10 йилдан зиёд иш тажрибасига эга.
⠀
Банк Бошқаруви таркибида қуйидаги ўзгаришлар юз берди:
Джунайдуллаев Тоҳир Фаҳриддинович Банк Бошқарувининг янги Раиси этиб тайинланди.
⠀
Аввалроқ, Тоҳир Фаҳриддинович «Ориент Финанс» Банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
⠀
Туйбаев Шерзод Шухратиллаевич банк Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
⠀
Шерзод Шухратиллаевич банк соҳасида 15 йилдан зиёд иш тажрибасига эга, шундан 10 йили мобайнида «Ориент Финанс» Банкда содиқ ходимларидан бири бўлиб ишлаб келмоқда.
⠀
Норматов Баҳодир Эсонович Бошқарув Раиси ўринбосари этиб тайинланди.
⠀
Бундан аввал, Баҳодир Эсонович «Ориент Финанс» Банкнинг филиалларидан бирини муваффақиятли бошқариб келган. Банк соҳасида раҳбарлик лавозимларида катта тажрибага эга инсон.
⠀
Биз билан бирга эканлигингиз учун ташаккур!
Биз, келажакда «Ориент Финанс» Банк янада равнақ топиши ва молия оламида янада қулай шароитларни яратишига ишонамиз.