«Ориент Финанс» банк ва Marta.uz тўлов ечимини таклиф этаётган бизнинг ҳамкоримиз «MayaSoft» МЧЖ билан биргаликда кичик ва ўрта бизнес учун SoftPOS номли инновацион маҳсулотни ишга туширилиши ҳақида эълон қиламиз. Ушбу янги маҳсулот Сизнинг смартфонингизни POS-терминалига айлантиради.
⠀
Бу қандай ишлайди?
⠀
1. Сотувчи ўз смартфонида SoftPOS тўлов иловасини очади ва тўлов миқдорини киритади;
2. Харидор ўзининг тўлов картасини ёки NFC чипли смартфонини сотувчи смартфонининг орқа панелига яқинлаштиради;
3. Тўлов қабул қилингандан сўнг, сотувчи мижозга SMS орқали ёки исталган қулай бўлган мессенжерга электрон чекни юборади.
Бунда, нималарни билиш муҳим?
⠀
50.000 сўмдан ортиқ миқдордаги транзакциялар карта pin-коди билан тасдиқланади;
Илова қулай интерфейсга эга, тўловларни қабул қилиш эса, 24/7 тарзда қабул қилинади;
Ушбу технологиядан фойдаланиш учун Сиз смартфонингизда NFC модули мавжудлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак.
Пулингизни тежайдиган ва бизнес юритишни осонлаштирадиган ечимдан фойдаланинг.