Сабаби, жорий йилнинг 12 ва 13 декабрь кунлари FITTEST IN STONE CITY VOL.2 тадбири бўлиб ўтди.
78 нафар профессионал ва ҳаваскор спортчилар «жисмонан энг яхши тайёргарликка эга» унвони учун кураш олиб бордилар.
Спортчиларнинг барчаси катта ғалабалар инсон ўзининг устидан эришган кичик ғалабалардан бошланишини яна бир бора исботлаб бердилар.
«Ориент Финанс» банк ушбу улкан тадбирда бош ҳомий сифатида иштирок этди ва ғолиб бўлганларни катта қувонч билан эълон қилди.
Кеча, тантанали муҳитда биз спортчиларни табрикладик ва банк карталарини уларга топширдик. Эришилган ғалаба билан Сизни яна бир бор табриклаймиз.
Шундай қилиб:
Rx эркаклар орасида биринчи ўрин — Хикматов Хондамир @Xondamir xikmatov
⠀
Rx аёллар орасида биринчи ўрин — Дацковская Екатерина @d_kate_
⠀
Sc эркаклар орасида биринчи ўрин — Рахимов Мухаммадрасул @rakhimov__m
Sc аёллар орасида биринчи ўрин — Газизулина Наталья natati_natali0717
Ҳаётингиз ғалабаларга тўла бўлсин!
Бу каби тадбирлар Ўзбекистонда CrossFit спорт турини янада ривожлантиради ва ҳар бир спортчига ўзини намоён этишга имкон беради.