Жорий йилнинг 28 январь куни «Ориент Финанс» банк раҳбарияти «KazakhExport» (Қозоғистон Республикаси) экспорт суғурта компанияси Бошқаруви Раиси жаноб Руслан Викторович Искаков билан учрашув ўтказди.
Томонлар савдони молиялаштириш соҳасида ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Руслан Викторович «Ориент Финанс» банк ва «KazakhExport» АЖ ўртасида самарали ва узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилишига ишонч билдирди.
Маълумот учун:
«KazakhExport» АЖ экспорт суғурта компанияси — Ўзбекистон экспорт операцияларини молиявий қўллаб-қувватловчи ривожланиш институтларидан бири ҳисобланади.
Бундан ташқари, компания Қозоғистонни ташқи бозорда хом ашё бўлмаган товарларни ишлаб чиқарувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлайди ҳамда уларнинг рақобатбардошлигини оширади.
«Ориент Финанс» банк. Янги зафарлар учун янги ечимларни излаб.